«президент ташрифи» тегли мақолалар


Шавкат Мирзиёев Кувайт ТИВ ва ИИВ раҳбарлари билан учрашди
Кеча, 02:25

Шавкат Мирзиёев Кувайт ТИВ ва ИИВ раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон президенти Кувайтда мамлакат ТИВ ва ИИВ раҳбарлари билан қўшма инвестиция платформаси ҳамда ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди. Тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйиш, Самарқанддаги МО — Кўрфаз саммитига бирга тайёгарлик кўриш муҳокама қилинди.

СИ, рақамлаштириш, «ақлли» шаҳарлар: Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади
5 февраль 2025, 20:14

СИ, рақамлаштириш, «ақлли» шаҳарлар: Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади

Ўзбекистон президентининг Малайзияга ташрифи чоғида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият соҳаларида ҳамкорлик бўйича битимлар имзоланди. Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, сунъий интеллект, рақамлаштириш, «яшил» энергетика, «ақлли» шаҳарлар иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўлади.

Шавкат Мирзиёев Малайзияда Petronas бош қароргоҳида бўлди
5 февраль 2025, 19:02

Шавкат Мирзиёев Малайзияда Petronas бош қароргоҳида бўлди

Ўзбекистон президенти Малайзия бош вазири билан биргаликда Petronas корпорациясининг бош қароргоҳи Twin Towers биносига ташриф буюрди. Давлат раҳбари, хусусан, геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштиришни устувор вазифа сифатида қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди
4 февраль 2025, 20:09

Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди

Ўзбекистон президенти Малайзия бош вазири таклифига биноан расмий ташриф билан Куала Лумпурга етиб борди. 5 февраль куни икки мамлакат бизнес форуми бўлади, етакчилар иштирокида олий даражадаги музокаралар ўтказилади.

Ўзбекистон президенти Абу Дабига етиб борди
13 январь 2025, 22:16

Ўзбекистон президенти Абу Дабига етиб борди

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БАА пойтахти Абу Дабига етиб борди. Давлат раҳбарини аэропортда вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаён кутиб олди. У эртага барқарор ривожланиш ҳафталиги халқаро саммитида иштирок этади.

Президент Бўстонлиқда қурилаётган капсула меҳмонхонасини кўздан кечирди
6 декабрь 2024, 20:50

Президент Бўстонлиқда қурилаётган капсула меҳмонхонасини кўздан кечирди

Бўстонлиқ туманида капсула шаклидаги уйлардан иборат дам олиш маскани қурилмоқда. Президент Бахмал, Шаҳрисабз ва Бойсунда ҳам шундай капсулалар ўрнатиш кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш, бу ҳудудларга қизиқишни ошириш имконини беришини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга етиб борди
5 ноябрь 2024, 19:32

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга етиб борди

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Қирғизистон пойтахти Бишкекка етиб борди. У эртага Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади.

«Билим ва ҳунарингиз келажакда сизларга қанот бўлади» . Президент — мактаб ўқувчиларига
31 октябр 2024, 22:05

«Билим ва ҳунарингиз келажакда сизларга қанот бўлади» . Президент — мактаб ўқувчиларига

Навоийга ташриф буюрган президент шаҳарнинг янги маҳаллаларидан бирида жойлашган 22-мактабни кўздан кечирди. Унда 10 дан ортиқ тўгараклар — амалий санъат, меҳмонхона хизматлари, рассомчилик, сураткашлик, IT, робототехника, шунингдек, ҳарбий ватанпарварлик гуруҳи ташкил этилган.

Президент Тошкент туманининг янгиланган марказини бориб кўрди (фото, видео)
14 октябр 2024, 14:55

Президент Тошкент туманининг янгиланган марказини бориб кўрди (фото, видео)

Тошкент вилоятининг Келес йўли кенгайтирилган ҳолда қайта қурилди. Унинг икки тарафида Давлат хизматлари маркази, Ёшлар маркази, маданият саройи, амфитеатр, универсал спорт мажмуаси, хотира майдони ва сайилгоҳлар барпо этилди. Президент тумандаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қўшма инвестиция жамғармаси ташкил этмоқчи
8 август 2024, 13:31

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қўшма инвестиция жамғармаси ташкил этмоқчи

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Остонада ўтган музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказиш, Сирдарёда Халқаро саноат кооперацияси маркази ва Қамбарота ГЭС-1 қурилишини тезлаштиришга келишиб олди. Томонлар Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласини ўрганади.

Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди
6 июнь 2024, 18:05

Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди

Туркия пойтахти Анқарада Ўзбекистон раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг тор доирадаги музокаралари бошланди. Фото.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди
5 июнь 2024, 19:20

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди

Президент расмий ташриф билан Туркияга учиб кетди. Давлат раҳбари Анқарада Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев 6 июнда Туркияга боради
4 июнь 2024, 18:13

Шавкат Мирзиёев 6 июнда Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Туркияга расмий ташриф билан боради. У ерда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарларининг биринчи қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи 8−9 май кунлари бўлиб ўтади
7 май 2024, 19:51

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи 8−9 май кунлари бўлиб ўтади

Президент 8−9 май кунлари Россияга ташрифи чоғида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлардан ташқари, кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг мажлисида ҳам иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди
23 январь 2024, 20:52

Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитойга етиб борди. Эртага, 24 январь куни у мамлакат раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — ЕИ» саммити учун Қирғизистонга борди
2 июнь 2023, 12:12

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — ЕИ» саммити учун Қирғизистонга борди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи»нинг иккинчи саммити бўлиб ўтадиган Чўлпонота шаҳрига амалий ташриф билан борди.

Президент Қаршидаги Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари билан тушлик қилди
24 февраль 2023, 15:53

Президент Қаршидаги Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари билан тушлик қилди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди, муассаса ошхонасида улар билан бирга тушлик қилди.

Президент Қашқадарё вилоятидаги ичимлик сув, ижтимоий соҳа ва ишсизлик муаммоларига эътибор қаратди
22 апрель 2022, 16:37

Президент Қашқадарё вилоятидаги ичимлик сув, ижтимоий соҳа ва ишсизлик муаммоларига эътибор қаратди

Президент Қашқадарё вилоятига сафари давомида вилоятнинг долзарб муаммоларига эътибор қаратди. Жорий йилда вилоятга ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш учун республика бюджетидан қўшимча 360 млрд сўм ажратилади. Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларини сув билан таъминлаш учун «Аёқчисой» сел сув омбори қурилади. 9 мингдан зиёд аҳолининг газ таъминоти қайта тикланади. Ишсизликни камайтириш учун 270 та саноат лойиҳалари дастури шакллантирилади. 40 минг гектардан ортиқ ерлар қайта фойдаланишга киритилади.

Қашқадарёда аҳолига 730 млрд сўм имтиёзли ипотека кредитлари, эҳтиёжманд оилаларга 72 млрд сўм субсидия ажратилади
22 апрель 2022, 14:57

Қашқадарёда аҳолига 730 млрд сўм имтиёзли ипотека кредитлари, эҳтиёжманд оилаларга 72 млрд сўм субсидия ажратилади

Президент Қашқадарёда 143 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилишини маълум қилди. Вилоят аҳолисига жорий йилда 730 млрд сўм имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда эҳтиёжманд оилаларга 72 млрд сўм субсидия ажратилади. Шунингдек, 30 та қишлоқ ва маҳаллалар «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари билан қамраб олинади.

Президентнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифининг асосий мавзулари — «яшил иқтисодиёт» ва рақамлаштириш
15 декабрь 2021, 19:29

Президентнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифининг асосий мавзулари — «яшил иқтисодиёт» ва рақамлаштириш

16−18 декабрь кунлари Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш, инновациялар ва юқори технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг